Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Республика Кенгаши томонидан “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини самарали ташкил этиш” мавзусида февраль-апрель ойларида республика кўрик-танлови бошланди.
Кўрик-танловнинг асосий мақсади — меҳнат муҳофазаси соҳасидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда фаол ташкилот ва мутахассисларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
▪ «Энг яхши корхона»
▪ «Энг яхши касаба уюшма қўмитаси»
▪ «Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича вакил»
▪ «Энг яхши меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис»
Кўрик-танловда тармоққа аъзо барча бошланғич касаба уюшма қўмиталари республика миқёсида иштирок этиши мумкин.
Фаол бўлинг, ўз илғор тажрибангизни намойиш этинг ва муносиб баҳога сазовор бўлинг!
✨ Иштирок этинг ва ғолибликни қўлга киритинг!
Раёсат қарори 8-108-с 20.11.17
