Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси

“Мунозара майдони” сессияси ўз ишини бошлади

Бугун 2026 йил 6 февралда – А.Авлоний номидаги Педагогик Маҳорат Миллий Институти мажлислар залида Ўзбекистон Халқ Демократик Партияси томонидан ташкил этилган “Мунозара майдони” сессияси ўз ишини бошлади.

Сессиянинг асосий мавзуси – “Хусусий секторда меҳнат қилаётган ишчиларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, норасмий бандлик ва “конверт” маошлар масалалари, шунингдек иш берувчиларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш”.

Тадбирда Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлардаги депутатлар, партия ходимлари ва фаоллари, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири Исаев Маҳмуджон Нигматович бошчилигидаги мутахассис-экспертлар гуруҳи иштирок этмоқда.

.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Тадбиркорлик, Бизнес ва Хизмат Кўрсатиш Соҳалари Ходимлари Касаба Уюшмаси Республика Кенгашининг меҳнат ҳуқуқи ва техник инспектори ҳам қатнашиб, эксперт фикрлари билан баҳамлашмоқда.

Тадбир давомида меҳнат ва меҳнат муҳофазаси қонунчилигининг амалга оширилишида касаба уюшмаларининг ўрни ва роли, шунингдек касаба уюшмасига аъзоликнинг афзалликлари ҳақида саволларга аниқ ва муфассал жавоблар берилиб, иштирокчиларга тушунтиришлар олиб борилмоқда.

Сессияда, шунингдек, хусусий сектордаги ишчиларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, норасмий бандлик ва “конверт” маошларнинг олдини олиш, иш берувчиларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш бўйича амалийчора-тадбирлар ва механизмлар муҳокама қилинмоқда.

Тадбирнинг мақсади – меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалиётни такомиллаштириш, касаба уюшмалари ва давлат органлари ҳамкорлигини ривожлантириш ҳамда хусусий сектордаги ишчиларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини кенг қамровда таъминлашдан иборат.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!