«MMX PRO» МЧЖ икки номинацияда ғолиб бўлди
11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан «Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари!» бош ғояси остида Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида жойлашган «MMX PRO» масъулияти чекланган жамиятида байрам тадбири ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Нуронийлар кенгаши раиси Атҳам Жалилов, Федерациянинг Ташкилий ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Жаҳонгир Ихтиёров, Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Р. Турсунмуродов, раис ўринбосари О. Ашурматов ҳамда вилоят бўйича масъул ташкилотчи Н. Эгамбердиев иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар касаба уюшмаларининг меҳнаткашлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий шерикликни ривожлантириш борасидаги ўрнига алоҳида тўхталиб ўтдилар.
Байрам тадбири доирасида корхона фаолияти ҳам муносиб эътироф этилди. Жумладан, «MMX PRO» МЧЖ касаба уюшмаси фаолиятидаги ташаббускорлиги ва самарали ишлари учун «Энг фаол ташкилот», ёшлар бандлигини таъминлашга қўшаётган ҳиссаси учун эса «Ёшлар учун энг кўп иш ўрни яратган корхона» номинациялари ғолиби деб топилди.
Ғолиб корхона вакилларига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.
Шунингдек, меҳмонлар корхона ишчи-ходимларини касб байрами билан самимий табриклаб, уларга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик ва меҳнат фаолиятида улкан муваффақиятлар тиладилар. Байрам муносабати билан ишчи-ходимларга эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди.
«Янги Ўзбекистон — янги касаба уюшмалари!» шиори остида ташкил этилган мазкур тадбир меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қилиш, касаба уюшмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, иш берувчилар билан ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ва инсон қадрини улуғлаш йўлидаги эзгу мақсадларнинг амалий ифодаси бўлди.
«ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ!»
- O‘zbekiston Respublikasi Davlat Mustaqilligining 35 yilligi muborak bo‘lsin!
- ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ: БАЙРАМ ШУКУҲИ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК