Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси

ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИ КАСАБА УЮШМАЛАРИ: БАЙРАМ ШУКУҲИ ВА ҲАМЖИҲАТЛИК

7 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида яқинлашиб келаётган 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаси раиси Дилфуза Исмаилова сўзга чиқиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган касб байрами билан самимий қутлади.

Ўз нутқида касаба уюшмаларининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётидаги ўрни, меҳнаткашларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муносиб меҳнат шароитлари ва ижтимоий ҳимоясини таъминлаш борасидаги аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, мамлакатимизда касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган тизимли ишлар, ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини таъминлаш ҳамда касаба уюшмалари ҳаракатини янада ривожлантириш борасидаги ташаббуслар ҳақида сўз юритди.

Байрам тадбирида иштирок этган бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари ва касаба уюшмалари фаоллари ҳам ўз табрикларини билдириб, касаба уюшмалари тизимида амалга оширилаётган ишлар, яратилаётган имкониятлар ва кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорлик изҳор этдилар.

Тадбирнинг давоми барча иштирокчилар учун унутилмас байрамона кайфият улашди. Меҳмонларга самимий тилаклар билдирилиб, уларга мазмунли ҳордиқ ва кўтаринки кайфият тилаган ҳолда, юртимизнинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги байрам гала-концерти намойиши эълон қилинди.

Мусиқа ва санъатга йўғрилган ушбу байрам кечаси касаба уюшмалари фаоллари учун нафақат ҳордиқ чиқариш, балки ҳамкасблар билан ҳамжиҳатлик ва бирдамликни яна бир бор ҳис этиш имконияти бўлди

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!