Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси

Қаршида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармасида фаолият кўрсатиб келаётган ишчи- хордимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт – соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи  асослари орқали муҳофаза қилиш мақсадида 2018 йил 4 август куни “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу спорт мусобақалари спортнинг мини футбол, шахмат, шашка турлари бўйича ўтказилди.

Спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақада 8 та жамоа, шахмат тури бўйича мусобақада 10 нафар, шашка тури бўйича мусобақада 10 нафар, жами 82 нафар ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига асосан:

Мини футбол бўйича ўтказилган мусобақада “Боғбон” жамоаси 1-ўринни, “Ободон” жамоаси 2-ўринни, “Нур” жамоаси 3-ўринни эгалладилар.

Шахмат бўйича ўтказилган мусобақада бошқарма ишчи-ходимларидан Ғ.Эштўхтаров 1-ўринни, Ғ.Убайдуллаев 2-ўринни, А.Баратов 3-ўринни эгалладилар.

Шашка бўйича ўтказилган мусобақада бошқарма ишчи-ходимларидан С.Алиева 1-ўринни, В.Негматова 2-ўринни, Ф.Зикриллаева 3-ўринни эгалладилар.

Ғолибларга бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совға ва дипломлар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!