Тармоқ касаба уюшмаси Сурхондарё вилояти бирлашган қўмитаси тизимидаги Ободонлаштириш бошқармалари ва коммунал соҳаси ташкилотларининг бошланғич касаба уюшмасида ҳужжатларни юритиш,касаба уюшмалари ишларини ташкил этиш бўйича амалий семинар -ўқуви ўтказилди.Семинар ишида вилоят кенгашининг бўлим бошлиқлари М.Анорбоев, Р.Холматов, Д.Шукуров ва Ў.Мирзаевлар қатнашиб, ўз йўналишлари бўйича маъруза қилдилар, саволларга жавоб бердилар.
 
				
	 		
					
			
		