Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси

Янги ўқув йилига совғалар

Ҳар йили «POSCO  International Textile» LLC шаклидаги чет эл хусусий корхонасининг Касаба уюшма ташкилоти томонидан ходимлар фарзандлари учун янги ўқув йилида ўқув қуроллари жамламаси харид қилинади. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги, ҳамда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили» муносабати билан корхона касаба уюшма ташкилоти томонидан 2021-2022 ўқув йили учун корхона ходимларининг 1 110  нафар фарзандларига ўқув қуроллари жамламаси совға сифатида берилди.

Бу хайрли тадбир учун 84 360 000 сўм маблағ сарфланди. Зеро, билим учун сарфланган маблағ, албатта, ўз самарасини беради. Келажагимиз эгалари- фарзандларимиз, биздан кўра соғлом, кучли, билимли ва албатта бахтли бўлишлари керак!

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!