«9-май – Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан Самарқанд вилоятидаги туман (шаҳар) ларидаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги меҳнат жамоалари томонидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашувлар, маданий тадбирлар ташкиллаштирилди. «Мотамсаро – Она» ҳайкали пойига гуллар қўйилди. «Инсон қадри-улуғ, хотираси- муқаддас» шиори остида ТАТУ қошидаги академик лицейда маданий тадбир бўлиб ўтди. Унда ўқитувчи ва ўқувчилар билан ҳарбийлар ўртасида қизиқарли суҳбатлар бўлиб ўтди. Уруш йилларида ҳалок бўлган Ватандошларни эслашди.
