Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси

7 ОКТЯБРЬ – БУТУНЖАҲОН МУНОСИБ МЕҲНАТ КУНИ

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда меҳнат соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Меҳнат кодекси қабул қилиниши, меҳнат муҳофазаси тизимини такомиллаштириш, меҳнат инспекциялари фаолиятини кучайтириш — бундай ислоҳотларнинг ёрқин намунасидир.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишчи-ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, иш жойларида хавфсизликни таъминлаш ва инсон меҳнатини муносиб қадрлашга қаратилган қатор дастурлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Ҳар йили 7-октябр куни дунё ҳамжамияти “Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”ни нишонлайди. Ушбу кун, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ташаббуси билан 2008 йилдан бошлаб жаҳон миқёсида нишонлаб келинаётган муҳим сана ҳисобланади. Унинг асосий мақсади — инсон меҳнатини қадрлаш, иш жойларида хавфсиз ва соғлом муҳитни яратиш, ишчи-ходимлар учун адолатли шарт-шароитларни таъминлашдан иборат.

Муносиб меҳнат – бу фақат иш ҳақи эмас, балки инсоннинг меҳнати, соғлиғи ва ҳуқуқи ҳурмат қилиниши демакдир. У меҳнат муносабатларида қуйидаги тамойилларни ўз ичига олади:

  • ишчи ва иш берувчи ўртасидаги адолатли муносабат;
  • меҳнат ҳуқуқларига амал қилиш, иш жойларида хавфсизлик ва соғлом муҳитни таъминлаш;
  • тенг имконият ва гендер тенглигини таъминлаш;
  • ижтимоий ҳимоя тизимини ривожлантириш.

Бугунги кунда Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, ўз тизимидаги ҳар бир ташкилотда меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик масалаларига жиддий эътибор қаратиш йўналишидаги ишларни олиб бормоқда. Чунки хавфсиз иш муҳити – бу фақат иш жараёнининг самарадорлигини ошириш эмас, балки инсон ҳаёти ва соғлигини асраш демакдир.

Муносиб меҳнат орқали инсоннинг салоҳияти намоён бўлади, оиласи ва жамият фаровонлиги таъминланади. Шу боис ҳар бир ташкилот ва жамоа меҳнат маданиятини юксалтириш, хавфсиз ва адолатли иш шароитини яратишни ўз олдига муҳим вазифа қилиб қўйиши зарур.

Шу муносабат билан 2025 йил 07 октябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан “7-октябрь – Бутунжаҳон муносиб меҳнат куни”га бағишланган “Муносиб меҳнатни таъминловчи демократия учун” шиори остида “Муносиб меҳнат – муносиб ҳаёт асосидир” мавзусидаги семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашлари, Федерациянинг малака ошириш ўқув курслари тингловчилари,  Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,  Ўзбекистон Иш берувчилари Конфедерацияси, Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ), Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси вакиллари, жами 100 нафардан ортиқ мутахассислар иштирок этишди. Семинар давомида қуйидаги мавзулар мухокама қилинди:

  • ХМТнинг Меҳнаткашлар фаолияти бўйича Бюроси (АКТРАВ) фаолияти;
  • Халқаро меҳнат стандартларини илгари суришда касаба уюшмаларининг роли;
  • Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси: муносиб меҳнатни таъминловчи демократик омил;
  • Касаба уюшмалари жамоатчилик назоратининг муносиб меҳнат соҳасидаги демократияга таъсири ва бошқалар.

 Семинар касаба уюшмалари фаолиятини янада ривожлантириш, муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш ва демократик тамойилларни кучайтиришга қаратилган муҳим тадбир саналиб, кун давомида қизғин мухокамаларга бой бўлди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!