Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси
Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси

Сирдарё вилоятида “Касаба уюшмалари боғи” барпо этилди

Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда “Сирдарё Мега Люкс” масъулияти чекланган жамияти ишчи-ходимлари ташаббуси билан “Касаба уюшмалари боғи” барпо этилди.

Мазкур ташаббус мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли турмуш сифатини ошириш, шунингдек, меҳнат жамоаларида ижтимоий фаоллик ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий ифодаси ҳисобланади.

10 гектар майдонни эгаллаган ушбу боғ ҳудудида касаба уюшмаси аъзолари томонидан 15 минг тупдан зиёд иқлим шароитига мос манзарали дарахт ва буталар, жумладан, эман, оқ қайин, лола дарахти ҳамда турли гуллар экиб чиқилди.

“Сирдарё Мега Люкс” МЧЖ 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда корхонада умумий қиймати 450 миллион АҚШ долларига тенг бўлган замонавий инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан, Марказий Осиёда ягона бўлган BOPP плёнка маҳсулоти ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Корхона йилига 110 минг тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга.

Шу билан бирга, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, 2 500 та янги иш ўрни яратилди. 2024–2025 йиллар давомида корхона томонидан 1,5 триллион сўмлик ялпи маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 46,3 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди.

Айни вақтда корхонада 2 150 нафардан зиёд ишчи-ходимлар фаолият юритмоқда, уларнинг 850 нафарини ёшлар ташкил этади. Бу эса ёшларни иш билан таъминлаш ва уларнинг иқтисодий фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Боғнинг очилиш маросими Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилган маданий-маърифий тадбир ва концерт дастури билан уйғунлашган ҳолда ўтказилди. Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан корхона фаолияти, ходимларнинг фидокорона меҳнати ва мазкур боғнинг ижтимоий-экологик аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Давлат раҳбарининг ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари”ни ташкил этиш бўйича илгари сурган ташаббуслари изчил амалга оширилаётганининг ёрқин намунасидир. Ушбу боғнинг барпо этилиши эса ишчи-ходимларнинг юксак фуқаролик позицияси, жамоавий бирдамлиги ва Ватан равнақига дахлдорлик ҳиссининг уйғотади.

Мазкур лойиҳа ҳудудлар ободлиги, экологик муҳитни яхшилаш, шунингдек, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик ва ижтимоий шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!