Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ҳудудларда спорт мусобақалари ўтказилмоқда

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилот ходимлари касаба уюшмаси Қашқадарё вилояти томонидан ўтказилган “Соғлом оила” шиори остида тармоқлараро оилавий спорт мусобақаларининг якуни бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил 18 январдаги БМ-06-80-сонли хати ҳамда Кашқадарё  вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг 2018 йил
19-январдаги “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида” ги 11-16 “с” сонли қарорига асосан, 2018 йил 20-февраль куни Қарши шаҳар “Олимпия захиралари” коллежининг спорт манежида “Соғлом оила” шиори остида тармоқлараро оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.

Мусобақалар – югуриш, акробатика элементлари ва тўпни нишонга отиш, чаққонлик ва мерганлик эстафетаси, моҳир ҳужумчи, қаддимизни ростлаймиз, сакрашни боплаймиз, тезлик эстафетаси, эпчиллик эстафетаси, арқон тортиш эстафетаси ва бир жамоа эстафетаси спорт турлари бўйича  низом асосида бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақаларда тармоқ тизимидаги Қарши шаҳрида жойлашган корхона ва ташкилотларнинг 5 та жамоаси яъни 10 та оила иштирок этиб, ўзаро беллашдилар.

Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига асосан, Қарши шаҳар тармоқлараро ўтказилган ушбу спорт мусобақаларида истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари Касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши тизимидаги Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармасидан Ҳ.Рахимов оиласи фаол иштирок этиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Ушбу оила вилоят миқёсида ўтказиладиган тармоқлараро спорт мусобоқаларига  қатнашишга йўлланма олди.

Ғолибларга Касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгашлари томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Соғлом оила” спорт мусобақалари энди Наманганда

 

Истеъмол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши томонидан 2018 йилнинг 23 февраль куни 1-сонли “Болалар ва ўсмирлар спорт” мактабида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси Кенгаши Раёсатига асосан “Соғлом оила” шиори остида оилавий спорт мусобақаси утказилди. Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларининг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти, жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканини тарғиб этиш ҳамда уларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш асосий мақсад қилиб қўцилди.

“Соғлом оила” шиори остида ўтказиладиган оилавий спорт мусобақаси белгиланган Низом талаблари асосида юқори савияда ташкил этилди.

Спорт мусобақасида корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари иштирок этишди. Мусобақа давомида мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда иштирокчиларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминланди., бунда барча иштирокчиларнинг соғлом эканлигини катъий назоратга олинди.

Спорт мусобақаларни баҳолаб борувчи малакали ҳакамлар таркиби шакллантирилди. Ҳакамлар томонидан аниқланган баллардан келиб чикиб  ота она  ва 8-12 ёшгача ўғил боласи бўлган Бобожоновлар оиласи, ота она  ва 8-12 ёшгача киз боласи бўлган Хожимирзаевлар оиласи мусоба ғолиблари деб топилди ва эсдалик совғалари 1 даражали диплом билан такдирланиб спорт мусобақаларининг вилоят босқичида иштирок этиш учун йулланмани кўлга киритди.

“Соғлом – оила” шиори остида вилоят оилавий спорт ўтказилди

Жорий йилнинг 24 февраль куни Жиззах шаҳридаги 10-мактаб спорт залида Ш.Рашидов туманидаги бошланғич ташкилотлар ўртасида тармоқлараро “Соғлом – оила” шиори остида вилоят оилавий спорт мусобақасининг туман босқичи ўтказилди.

Ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавий спорт турларининг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамияти,  жисмоний ва маънавий соғломлик унинг асоси эканини тарғиб этиш ҳамда уларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш ушбу мусобақанинг бирдан-бир мақсадидир.

Тумандаги бошланғич ташкилотларнинг ёш оилаларидан иборат жамоалари спортнинг : “Чаққонлик ва мерганлик эстафетаси”, “Моҳир ҳужумчи”, “Бир жамоа эстафетаси’’, “Қаддимизни ростлаймиз’’, “Cакрашни боплаймиз”, “Тезлик эстафетаси”, “Арқон тортиш” да ўзларини спорт соҳасида нималарга қодирлигини кўрсатдилар.

Мусобақада жами 9 та оилавий жамоалар иштирок этишди. Ёш болаларнинг шижоати уларнинг ғалабага бўлган интилиши кўпчиликни ҳайратга солди.

Беллашув якунида 1-ўринни Ш.Рашидов туман маиший хизмат ва иқтисодиёт КХК ўқитувчиси Ш.Ҳолиқов, 2-ўринни Ш.Рашидов туман маиший хизмат КХК ўқитувчиси Д.Жўраев, 3-ўринни Ш.Рашидов туман ободонлаштириш бошқармаси ишчиси Ш.Усмоновлар қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар тармоқ касаба уюшма кенгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва диплом билан мукофотландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!