Жорий йилнинг 27-февраль куни Қашқадарё вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилот ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмасининг I таъсис Конференцияси бўлиб ўтди.
Тармоқ тизимига мансуб корхона ва ташкилотлардан 42 нафар ёшлар вакиллари Конференция ишида иштирок этдилар.
Конференция ишида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси И.Омонов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Ёшлар бирлашмаси раиси Ш.Суюнов ва тармоқ тизимидаги йирик бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари иштирок этдилар.
Конференция ишига Тармоқ касаба уюшмасининг вилоят буйича масьул ташкилотчиси И.Омонов раислик қилди ва тармоқ тизимидаги корхоналарнинг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишга қаратилган кўшимча чора тадбирлар тўғрисида маъруза қилди.
Қуйидаги ташкилий масалалар конференцияда кўриб чиқилди: Қашқадарё вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Ёшлар бирлашмасининг 15 нафар раёсат аъзолари сайландилар. Ёшлар бирлашмаси раиси этиб, Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш мухандиси А.Баратов, раис ўринбосари этиб, “Оқ тепа Файз” МЧЖ савдо мажмуаси ҳисобчиси М.Сапарова сайландилар.
Йиғилишда сўзга чиққан Вилоят касаба уюшма ташкилотлари Ёшлар бирлашмаси раиси Ш.Суюнов, Тармоқ касаба уюшмаси Қарши шаҳар кенгаши раиси А.Нурматов, Вилоят бозорсавдо уюшмаси касаба уюшма қўмитаси раиси М.Ҳасанова ва бошқаларкасаба уюшмасининг ёшлар билан ишлаш йўналишидаги фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган, таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касаба уюшмалари фаолиятига кенг жалб этиш, бу орқали уларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқ ҳамда манфаатлари ҳимоясини таъминлаш, ёш касаба уюшма фаоллари билан ишлаш соҳасидаги фаолиятини тизимли йўлга қўйиш зарурлиги тўғрисида айтиб ўтилди.