Муҳтарам Президентимиз, Шавкат Миромоновичнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаларида ҳамда Олий Мажлисга Мурожаатномасида, тадбиркорлар билан яқиндан фаолият олиб борувчи Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашига, қолаверса унинг тасарруфидаги барча касаба уюшмаси фаолларига таалуқли бўлган муҳим йўналишлар юзасидан қимматли фикрлар билдирилди.
Мамакатимизда тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги, хусусий мулк дахлсизлигини амалда таъминлаш бундан буён ҳам давлат сиёсатида устувор йўналиш бўлиб қолишини алоҳида таъкидлаш лозим.
Глобаллашув жараёнида мамлакатимиздаги бундай қараш, ёндошув ва фикрлар ҳамда 2018 йилни «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиниши тадбиркорлар билан яқиндан, мунтазам равишда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши, унинг барча худудилардаги ташкилотлари учун ҳам шубҳасиз долзарб бўлган муҳим вазифаларни белгилаб берди.
Шуни ҳам таакидлаш лозимки, юртимиздаги ижобий ўзгаришлар яъни тадбиркорлар учун яратилаётган қулай шароит ва имкониятлар туфайли жойларда турли йўналишдаги трансмиллий, қўшма ва маъсулияти чекланган корхона ва ташкилотлар ўз ишларини йўлга қўймоқдалар. Тадбиркорлик, бизнес сохалари фаолиятлари ривожланиши жадаллашиб бормоқда. Жойларда савдо, умумий овқатланиш шахобчалари, кафе ва ресторанлар ва қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда. Шу билан бирга якка тадбиркор, ҳунарманд ва оилавий корхоналар фаолиятларида ҳам ижобий ўзгаришларни кузатиш мумкин.
Мамлакатимизда 12та эркин-иқтисодий ва 45та саноат зонаси фаолияти йўлга қўйилди ва бу ташкилий чоралар ҳудудларни жадал ривожлантириш имконини бермоқда. Хозирда яна 50та янги саноат зонасини ташкил этилиши бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Юқоридаги ўзгаришларда касаба уюшмаларининг ўрнини белгилаб олиш муҳим аҳамият касб этади.
Янгидан кириб келаётган масъуллиятли бўлган вазифаларни чуқур ангалаган холда, тармоқ ташкилотининг барча касаба уюшмаси ходимлари, унинг жойлардаги фаоллари мамлакатимизда тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бунинг учун ушбу соҳаларда фаолият юритаётган меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, меҳнати ҳимояси масалаларига янгича мазмунда ёндошиш юзасидан изланишлар олиб бордилар. Тармоқ ташкилотининг номини тадбиркорлар билан хамоханг тарзда, бугунги вазиятга мослаб аталишини амалга ошириш лозимлигидан келиб чиқиб, Республика Кенгаши қошида ишчи гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди. Ишчи гуруҳи томонидан касаба уюшмаси аъзолари, бошланғич ташкилотлари ва худудлардаги фаолларнинг кўплаб таклиф ва истаклари ўрганилди.
Жойлардаги халқ билан доимий мулоқотлар, тадбиркорлар билан тизимли равишда учрашувлар ўтказилди. Уларда, бугун ҳалқимиз, Федерациямиз аъзолари мамлакатимизни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ва тизимли ислоҳотлар ягона олижаноб мақсад – изчил ва барқарор ривожланаётган, эркин ва фаровон, демократик тамойилларга асосланган давлат ва адолатли жамиятни барпо этиш, инсон манфаати ва яна бир бор инсон манфаати ҳамда унинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришга йўналтирилганлигини якдиллик билан таъкидланмоқда.
Ушбу тарихий ўзгаришларнинг қайси бир жабҳасига қарамайлик, амалий натижадорлик устувор вазифа сифатида белгиланганлиги, «Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган тамойилнинг ҳаётга изчил татбиқ этилаётгани – халқ ҳокимиятини сўзда эмас, амалда таъминлаш, ҳар бир инсон манфаатини ҳимоя қилишга ҳамда ҳалқимизни ўйлантираётган муаммоларни ҳал этишга хизмат қилаётганлиги кўрилмоқда.
Давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг бугуни ва эртанги кунини, халқимизнинг фаровон ҳаётини айнан фаол тадбиркорлик билан бирликда кўраётган экан, биз ҳам ушбу юксак мақсадлар учун масъулиятни теран ҳис қилган ҳолда, эндиликда эскича ишлаш ва фикрлашга ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ эканлигини жиддий англаб, ўз фаолиятимизни бугунги давр, бугунги замон талабларидан келиб чиқиб тубдан қайта ташкиллаштириш лозимлиги
Ўтган 1,5 йил мобайнида Юртбошимиз томонидан тадбиркорлик сохасига оид қабул қилинган фармон ва қарорларида илгари сурилган вазифаларни бажаришда жипслашиб, уларни фаолиятимиз дастуриламалига айлантириб, жонажон Ватанимизни ривожланган демократик давлатлар қаторига олиб чиқиш, халқимизнинг фаровон ҳаётини таъминлашдек юксак мақсад йўлида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларда нафақат бевосита қатнашиш, балки бутун билим ва салоҳиятимизни ишга солишимиз – бугунги кун талаби эканлиги муҳимлиги эътироф этилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда касаба уюшма фаолларининг кўплаб таклиф ва истакларидан келиб чиқиб, соҳани қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлар, бизнес субъектларини жадал ва барқарор ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўриб бориш, улар билан яқиндан ишлаш, қолаверса тармоқ ташкилотининг номини бугунги давр талабларига мослаб аталишини амалга ошириш, тармоқ ташкилотининг фаолиятини кучайтириш учун кадрлар салоҳиятини ошириш мақсаларида ЎКУФК катта мажлислар залида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдан ташқари 7-Мажлиси чақирилди.
Мажлисда тармоқ ташкилоти номини “Ўзбекистон тадбиркорлик, бизнес ва ҳизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси” Республика Кенгаши деб аталиши юзасидан ишчи гуруҳи таклифи муҳокама учун киритилди.
Зангиота тумани Кенгаши раиси А.Артикходжаев, “Тошкент универмаги” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси С.Абдуазимова ва бошқалар тармоқ ташкилотининг номини бугунги вазиятдан келиб чиқиб, мукаммал тарзда ўзгартирилиши кўпчиликнинг дилидаги фикри эканлигини таакидладилар. Тармоқ номининг ўзгартирилиши муҳим аҳамият касб этишини билдириб, бундай ёндошув яъни тармоқ ташкилотига тадбиркорлар билан бевосита боғлиқ номнинг берилиши, улар билан яқиндан ишлашда касаба уюшмаларига янги истиқболлар очиб беришини, улар билан мунтазам равишда фаолият кўрсатувчи тармоқ ташкилоти учун долзарб бўлиб турган муҳим вазифаларни яқиндан туриб амалга ошириб брилишини таакидладилар. Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан юрт равнақи учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган вазифалар қамраб олинган “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастурининг қабул қилингани, тадбиркорларни узоқ йиллардан бери ўйлантириб келаётган қатор масалаларнинг самарали ечими таъминлаётгани, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка мисли кўрилмаган даражада катта имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганлигини миннатдорлик билан эътироф этдилар.
Шу каби бу ишлар эркин-иқтисодий ва саноат зоналаридаги ишларни самарадорлигини ошишига, касаба уюшмалари сафларининг янада кенгайиши, тадбиркорлик субъектларида фаолият кўрсатаётган меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, меҳнати ҳимояси масалаларида янгича ижобий ўзгаришлар бўлишига олиб келишини билдирдилар.
Мазкур қўйилган муштарак вазифаларни амалга ошириш, тармоқ касаба уюшма ташкилоти фаолиятни янада такомиллаштириш мақсадларида, янги тармоқ касаба уюшмаси Република Кенгаши раиси ўринбосари лавозими киритилиб, Нусратов Шухрат Тухфатович номзоди Мажлис иштирокчилари томонидан бир овоздан маъқулланда.
Республика Кенгашининг мажлисида барча мухокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинб, ҳудудлар бўйича масъул ташкилотчиларга вазифалар белгилаб берилди.