Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда “Ўзбекенгилсаноат” АЖ ўртасида тузилган тармоқ келишувлари ижроси юзасидан туман, шахар кенгашлари томонидан ишчи-мехнаткашлар мехнат фаолиятларини сифатли ташкил этиш, дам олиш, тиббий хизмат, мехнатни мухофаза қилиш, маъданий-марифий ва спорт тадбирлари ташкил этиш каби вазифаларни бажариб келинмоқда. Бу орқали корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаб чиқариш ва мехнат фаолияти самарадорлиги ошишига бирмунча таъсир этмоқда.
Тармоқ касаба уюшма Жалақудуқ туман кенгаши томонидан 8-март халқаро хотин-қизлар байрамини туман кенгаши хизматидаги бошланғич ташкилотларда кенг нишонлаш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилди. “Optima Fide” МЧЖ ва “Alyor tex” Ўзбекистон-Россия-Хитой қўшма корхоналари бугунги кунда туманнинг кўзга кўринган корхоналаридан хисобланади. Ушбу корхоналарда 8-март хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам ташкил этилди. Байрам муносабати билан “Optima Fide” МЧЖ корхонасида 125 нафар ва “Alyor tex” Ўзбекистон-Россия-Хитой қўшма корхонасида 175 нафар аёл ишчи-хизматчиларга турли совғалар тарқатилди. Ушбу байрам тухфаларига жами корхоналар хисобидан 9 млн. сўм ва касаба уюшмаси қўмиталари томонидан 1,7 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилди. Бу эса ишчилар кайфиятига кўтаринкилик бағишлаб, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада оширишга замин яратади.