Жиззах вилоят тармоқ тизимидаги “JIZZAX TEXTILE” хорижий корхонасида жорий йилнинг 5-6 март кунлари Ўзбекистон КУФКнинг 26.02.2018 йилдаги
“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Касаба Уюшмаси ташкилотларида тадбирлар ўтказиш тўғрисида”ги 9-42 “с” сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Республика тармоқ Кенгашининг Ёшлар бирлашмаси билан ҳамкорликда корхонада меҳнат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Касаба уюшмаси кубоги” спорт мусобақаси ўтказилди.
Мусобақани ўтказишдан мақсад Корхона хотин-қизлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, бўш вақтларини сермазмун ўтказиш ҳамда уларларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуланишини кундалик турмуш тарзига айлантириш, спорт орқали саломатликни тиклашга кўмаклашишдан иборат эди.
Мусобақа спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича ўтказилди. Саралаш босичида жами 105 нафар хотин-қизлар иштирок этиб, финал босқичига 16 нафардан шахмат ва шашка тури ғолиблари етиб келишди.
Жиззах вилоят шахмат федерацияси вакили Х.Фозилов бош ҳакам сифатида иштирок этди. Мусобақа давомида корхона аёлларини қўллаб-қувваатлаш мақсадида Жиззах шаҳар хотин қизлар кенгаши вакили Ф.Мамасиддиқова ҳам иштирок этди. Мусобқани ёритишга “Ишонч” газетасининг Жиззах вилояти бўйича мухбири А.Азимов ҳамда “Севимли” телеканали таклиф этилди.
Финал босқичи олимпия шаклида ўтказилиб, шашка тури иштирокчиларига ҳар бир ўйин учун 20 дақиқадан вақт, шахмат тури иштирокчиларига ҳар бир ўйин учун 40 дақиқадан вақт ажратилди.
Мусобақада спортнинг шахмат тури бўйича: 1-ўринни “Е” смена ип йигирув цехи оператори М.Абдулхакимова, 2-ўринни “А” смена ип йигирув цехи оператори А.Суюнова, 3-ўринни “Е” смена ип йигирув цехи оператори К.Хазраткуловалар қўлга киритди.
Тўқув цехи тозаловчиси Б.Хусановага “Энг ёши улуғ иштирокчи” номинацияси, “Б” смена ип йигирув цехи оператори З.Саъдуллаевга “Энг ёш иштирокчи” номинацияси, “С” смена ип йигирув цехи оператори И.Холиқовага “Энг фаол иштирокчи” номинациялари берилди.
Мусобақада спортнинг шашка тури бўйича: 1-ўринга “Б” смена ип йигирув цехи оператори Г.Суюнова, 2-ўринга тўқув цехи оператори Н.Порсиқулова, 3-ўринга “Б” смена ип йигирув цехи оператори Б.Аббосовалар муносиб деб топилди.
“Энг ёши улуғ иштирокчи” номинацияси шахмат тури бўйича “Б” смена ип йигирув цехи оператори В.Мурсалова, “Энг ёш иштирокчи” номинацияси ғолиби “А” смена ип йигирув цехи оператори Г.Юсупова, “Энг фаол иштирокчи” номинацияси “С” смена ип йигирув цехи оператори М.Фарходовалар ғолиб деб топилди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларга корхона касаба уюшмаси ҳамда Жиззах шаҳар тармоқ кенгаши томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар билан мукофотландилар.
Корхона маъмурияти ҳамда хотин-қизлар касаба уюшма қўмитаси бундай спорт мусобақаларини кўпроқ ўтказиб борса, ходимларнинг меҳнатга бўлган иштиёқи яна ортишига сабаб бўлишини таъкидладилар.