Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Хоразмда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловининг “Йилнинг энг ёш ипакчилик саноати ходими” номинациясининг 1-босқичи ўтказилмоқда

Бугунги кунда давлатимизда ёш мутахассисларга эътибор кундан-кунга ортиб бормоқда. Бу борада ёшларга оид давлат сиёсати асосида турли танловлар, спорт мусобақалари, тадбирлар  ўтказилиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилаётган “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови бунга мисол бўла олади.

Танловнинг “Йилнинг энг ёш ипакчилик саноати ходими” номинацияси ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишларини қўллаб-қуватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёш мутахассисларни инновацион ғоя, лойиҳа ва технологияларни ҳаётга тадбиқ этиш орқали ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида тармоқ касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгашининг қарорига асосан “Йилнинг энг фаол ёш ипакчилик саноати ходими” танлови ўтказилди.

Танловда “Хоразм ипаги” МЧЖ, “Хоразм гиламлари” МЧЖ, “Baxmal home” МЧЖ, “Феруз Хоразм” МЧЖ, “GILASUN TOSHKENT” МЧЖларидан 35 нафар ёш ишчи ходимлар иштирок этишди. Танловда иштирокчиларнинг ўз соҳасидаги меҳнат маҳорати, ахборот-коммуниқация технологияларидан фойдаланиш кўникмаси, чет тилини билиш даражаси, ўз соҳаси бўйича қўлга киритган ютуқлари ҳакамлар ҳайъати томонидан белгиланган мезонлар асосида баҳоланди.

Танлов натижасига кўра “Хоразм ипаги” МЧЖдан Х.Матсаидов фахрли
I-ўринни, “Хоразм гиламлари” МЧЖдан Н.Юсупова II-ўринни, “Baxmal home” МЧЖ ходими М.Абдуллаева III-ўринни қўлга киритдилар.

Ғолиблар ва фаол иштирокчиларга тармоқ шаҳар кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Бундай тадбирлар ёшларнинг ўз касбини севишга, келажакда этук мутахассис бўлиб камол топишига, касбий маҳоратини оширишга ёрдам беради.

Тармоқ касаба уюшмасининг Хоразм

вилояти Ёшлар бирлашмаси раиси

                                Ю.Сабирова

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!