Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

ФАОЛ ЁШЛАР – КОРХОНА ФАХРИ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш,мақсадида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар кенгаши “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танловини “Энг фаол ипакчилик саноати ходими” номинациясини юқори савияда ташкил этиш чора тадбирлари белгилади.

Ушбу танлов Гулистон шаҳридаги “Фортуна текстил” МЧЖда бўлиб ўтди. Корхона калава ип ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корхонада асосан ёшлар меҳнат қилишади. Бугунги кунда ёшлар энг замонавий хориж технологияси асосида бунёд этилган ип йигириш дастгоҳларини моҳирлик билан бошқармоқда.

Корхонада фаол ёш мутахассис ва ходимлар сони кўпайиб бормоқда. О.Холдорова, С.Рахмонкулова, Д.Боймуродова, Н.Душаева, К.Атаева каби ёшлар корхона фахри ҳисобланади..

Танлов ишчи ҳайъати томонидан фаол ёш соха ходимларининг билим ва малакаси ўрганилди. Танлов ғолиби 1 смена калава ип йигирувчиси смена бригадири Одина Холдорова деб топилди.

Танлов ғолиблари ва фаол иштирокчиларини тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ташкилотчиси Э.Бўриев, “Фортуна текстил” МЧЖ директори Ш.Эшонкулов табриклаб диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирлади.

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!