Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раёсатининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича Касаба уюшмалари дастури тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Ўтган давр мабойнида тармоқ туман, шаҳар кенгашлари ҳамда бошланғич ташкилотлар томонидан муаян ишлар олиб борилди. Жумладан, 21 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин бир йўла 3495,7 минг сўмлик моддий ёрдам ва рағҳбатлантиришлар берилди. 9 нафар ходимларга юбилей саналари муносабати билан 681,7 минг сўмлик қимматбаҳо совғалар топширилди. 14 нафар ишламайдиган пенсиянерларга 2100,0 минг сўм моддий ёрдамлар берилди. 3 нафар икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган ёш оналарга 516,6 минг сўм моддий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари ишлаётган пенсионерлар, корхоналарнинг собиқ ходимлари учун, ички туризмни ривожлантириш мақсадида вилоятимиз ҳамда Республиканинг бошқа ҳудудларига саёҳатлар уюштирилмоқда. Ушбу мақсадларда ҳозирги кунгача 950 нафар ишлаётган пенсиянерлар, собиқ ходимларнинг саёхати учун 8 млн 760 минг сўм сарфланди.