Жиззах вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги Ғаллаорол туман ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган бошқарма Хотин-қизларидан бир гуруҳини қадимий Самарқанд шаҳрининг тарихий ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойлари билан яқиндан таништириш мақсадида саёҳат уюштирилди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2018 йил
31 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” ижросини таъминлаш бўйича Касаба уюшмалари Федерациясининг дастури тўғрисида»ги 9-24 “с”-сонли қарорини бажариш юзасидан Давлат дастурининг 12-банди –“Касаба уюшмалари тизимида туризмни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш” бўйича Ғалалорол туман ободоналштириш бошқармасида меҳнат қилаётган 238 нафар ходмилардан энг фаол самарали меҳнат қилаётган 21 нафар Хотин қизларни касаба уюшмаси ташкилотчилиги ва ҳомийлиги асосида ташкил этилиб, билан жорий йилнинг 25 май куни қадимий Самарқанд шаҳрига сайёҳат уюштирилиб бошқарма Хотин-қизлари мароқли дам олиб, улкан таъсуротлар билан қайтишди.
Саёҳат бевосита касаба уюшма қўмитаси томонидан ташкил этилиб, саёҳат учун сметга асосан, 630,0 минг сўм миқдорида маблағ ажартилди.
Бошқарма Ҳотин-қизлари ходимлари саёҳат давомида дастлаб Имом Ал-Бухорий мажмуасида сўнгра, Самарқанд шаҳрининг тарихий обидаларига жумладан, Регистон майдонига, Шоҳи Зинда зиёратгоҳига, Улуғбек обсерваториясига, Гўр Амир, Имом Бухорий мажмуаларида бўлишди.
Бошқарма ходимлари Ҳазрати Хизр мажмуасидаги Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримовнинг қабрини зиёрат қилиб, хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.
Саёҳат давомида бошқарма Хотин-қизларида Самарқанд шаҳрининг машҳур “Сиёб” бозорида тўкин сочинлик илиқ таъсуротлар қолишига сабаб бўлди.
Саёҳат сўнгида мароқли дам олган бошқарма Хотин-қизлари бир пиёла чой устида хотиралари билан ўртоқлашишди.
Ушбу саёҳат бошқарма Хотин-қизларининг хотираларида юртимизнинг нақадар мафтункорлиги ва гўзаллиги билан ўчмас из қолдирди.