Маълумки, 2018 йил Президентимиз томонидан «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эътироф этилди. Ушбу давлат дастури истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш тармоғидаги корхона ва ташкилотлар учун айни муддао бўлди. Ушбу давлат дастури асосида касаба уюшмалари тизимида ҳам дастур қабул қилиниб, иш берувчилар ва касаба уюшмалари хамкорлигида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, 6 та корхонада 8 нафар пенсия ёшидаги шахсларга пенсияга чиқишдан олдин 933,0 минг сўмлик бир йўла моддий ёрдам бериш ва уларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди, 6 та корхонада 7 нафар ходимга юбилей саналари муносабати билан 534,0 минг сўмлик қимматбаҳо совғалар топширилди, 34 та корхонада 38 нафар ишламайдиган пенсионерлар (корхонанинг собиқ ходимлари)га 3938,0 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 7 та корхонада икки ёшдан уч ёшгача бола парвариши учун таътилда бўлган 9 нафар ёш онага 1558,0 минг сўмлик моддий ёрдам қўрсатилди, 48 та корхонада 54 нафар кам таъминланган ёш оила вакилларига 6480, минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди, 2 та корхонада олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъмиланган 2 нафар талабага 2250,0 минг сўм ўқув шартнома пуллари тўлови амалга оширилди.
Натижада, тармоқ корхоналарида мехнат фахрийлари, ёши улуғ мехнаткашлар, аёллар ва ёш оила вакилларининг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ишлари амалга оширилмоқда.