Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Маънавият соати” ўтказилди

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшма тизимидаги Ғиждувон маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Мустақилликнинг 27 йиллиги ва “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш” йили муносабати билан корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан “Маънавият соати” ўтказилди.

Бу тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Зикрилла Неъмат Вафоийнинг “Қалдирғочлар қайтган кун” номли ғазаллар, шеърлар ва қасидалар тўплами ҳақида, яъни “Юртим навоси”, “Ватан ва муҳаббат”, “Онам эккан райхонлар” каби 20 дан ортиқ шеъриятининг мазмунли китоблари ҳақида сўз юритилди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!