Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб-чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят тармоқ Ёшлар бирлашмаси томонидан жорий йилнинг 1 август куни Ғаллаорол туманидаги “Наргиза текс” МЧЖнинг ёш ишчи ходимлари билан учрашув ташкил этилди
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2017 йил 17 августдаги “Ўзбекистон Ёшлар бирлашмаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги ташкилий чор тадбирлар тўғрисида”ги 8-33 сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёшларни ижтимоий иқтисодий манфаатларини таъминлаш мақсадида Ғаллаорол туманидаги “Наргиза текс” МЧЖда ёшлар билан учрашув ташкил этилди.
Бугунги кунда ушбу корхонда 120 дан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилмоқда. Корхонада меҳнат қилаётган ишчи ходимларнинг деярли 70 % дан ортиғини Хотин-қизлар ташкил этади. Ушбу учрашувда вилоят Ёшлар бирлашмаси раиси М.Абдурахимов, Жиззах шаҳар тармоқ кенгаши раиси К.Ҳақбердиев, Ғаллаорол туман Хотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси Д.Акбўтаевалар иштирок этишди.
Учрашувда маърузачилар ёшларнинг турли диний экстримистик оқимларга кириб кетишининг олдини олиш, уларга яратиб берилаётган имкониятлардан тўғри ва самарали фойдаланиш зарурлиги, бунинг учун уларнинг онгини ўстириш зарурлиги қайд этилди. Шу билан бирга вояга етмаган қизлар ўртасида эрта турмуш қуриш ҳамда ижтимоий муаммолар туфайли ёш оилаларнинг ажралиб кетишига сабаб бўлаётганлиги, буларнинг олдини олиш учун эса бевосита ёшларни ҳаётга тарбиялашда кўпроқ китоб ўқишлари ҳамда ўзларнинг маънавий онгини ўстириш лозимлиги тўғрисида маърузалар ўқилди.
Шу билан бирга бугунги кун ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг ислоҳотларда бевосита иштирок этишини таъминлаш асосий вазифалардан бири эканлиги, маърузачилар томонидан яна бир бор таъкидланди.
Учрашув кўтаринки кафиятда бўлиб ўтди ва учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.