Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармасида фаолият кўрсатиб келаётган ишчи- хордимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт – соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш, спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш мақсадида 2018 йил 4 август куни “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.
Ушбу спорт мусобақалари спортнинг мини футбол, шахмат, шашка турлари бўйича ўтказилди.
Спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақада 8 та жамоа, шахмат тури бўйича мусобақада 10 нафар, шашка тури бўйича мусобақада 10 нафар, жами 82 нафар ишчи-ходимлар иштирок этдилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосасига асосан:
Мини футбол бўйича ўтказилган мусобақада “Боғбон” жамоаси 1-ўринни, “Ободон” жамоаси 2-ўринни, “Нур” жамоаси 3-ўринни эгалладилар.
Шахмат бўйича ўтказилган мусобақада бошқарма ишчи-ходимларидан Ғ.Эштўхтаров 1-ўринни, Ғ.Убайдуллаев 2-ўринни, А.Баратов 3-ўринни эгалладилар.
Шашка бўйича ўтказилган мусобақада бошқарма ишчи-ходимларидан С.Алиева 1-ўринни, В.Негматова 2-ўринни, Ф.Зикриллаева 3-ўринни эгалладилар.
Ғолибларга бошқарма касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совға ва дипломлар топширилди.