Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ёшлар билан спорт мусобақаси

Марғилон шаҳар Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институтида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб, тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда ишловчи ёшлар ўртасида спортнинг шахмат, шашка ва стол тенниси бўйича мусобақа ўтказилди.

Спорт тадбирида  Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Нурали Пардаев, Фарғона вилояти Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси Нуралиев Эркин, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Фарғона вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Абдуллаева Муқаддас ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этдилар.

Мусобақада 50 нафарга яқин ёшлар иштирок этиб, Стол тенниси бўйича Марғилон енгил саноат касб-ҳунар коллежи ходими Қодиров Дониёр, шахмат бўйича Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти ходими Тўйчиев Илхомжон, шашка бўйича Марғилон обонлаштириш бошқармаси ишчиси Исақов Иззатжонлар биринчи ўринни эгалладилар.

1-,2-,3- ўринларни эгаллаган ғолиблар касаба уюшмаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!