Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Хоразм вилояти “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови ғолиби ёш тадбиркор Шохиста Маткаримова

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши, Хоразм вилояти хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси ҳамкорлиги ҳар йили ананавий тарзда ўткзиладиган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг бу йилги вилоят босқичи ўтказилди.

Танловда лойиҳанинг туман, шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 30 га яқин фаол ишбилармон, тадбиркор, фермер, ҳунарманд хотин-қизлар иштирок этди. Жумладан, кўрик танлов иштирокчиларининг 70 % фоизи ёш тадбиркорлар эканлиги Ўзбекистонда ёшларга берилаётган эътиборнинг ёрқин исботи бўла олди.

– Ўзбекистон Республикасида аёлларнинг, айниқса ёшларнинг жамиятдаги ўрни, нуфузи ва фаоллигини оширишга ҳамда бандлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Хоразм вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимов.

– Тадбиркорлик фаолиятимни 2002 йилда беш турдаги кийим-кечак ишлаб чиқариш билан бошлаганман, –  дейди танлов ғолиби “Файз” хусусий корхонаси раҳбари Шоҳиста Маткаримова.  – Бугунги кунга келиб эса 30 турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқармоқдамиз. Айни чоғда корхонамизда 25 нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Маҳсулотларимиз нафақат ички бозорга балки Россия ва Қозоғистон давлатларига ҳам экспорт қилинмоқда. Шу кунларда яна 250 млн сўм кредит олиб ишчилар сонини 50 нафарга ошириш ҳаракатидамиз.   Бундан ташқари корхонамиз қошида “Дарбанд чевари” текстил фабрикасини ишга тушириб, 100 нафар хотин-қизларни иш билан таьминладик. Бугун юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир аёл ўз имкониятларини юзага чиқариши, билим ва куч-ғайратини намоён қилиши мумкин. Мен ҳам яратилаётган имкониятлардан тўғри ва унумли фойдаланиб келаётган ўзбекнинг бахтли аёлларидан бириман.

Танловда Шоҳиста Маткаримовадан ташқари Ш.Назарова ва Ф.Садуллаевалар ҳам танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Танловда бир қатор қўшимча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.

 

Фозил Балтаев – тармоқ

касаба уюшмаси Урганч

шаҳар Кенгаши раиси

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!