Жорий йилнинг 3 август куни Қашқадарё вилоят Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимида фаолият юритаётган ёшлар билан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг масъул ташкилотчичи И.Омонов билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган йиғилишда тармоқ тизимига мансуб корхона ва ташкилотлардан 100 нафардан ортиқ ёшлар вакиллари иштирок этдилар.
Йиғилиш кун тартиби “Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилиши зарур бўлган масалалар” мавзусига бағишланди.
Мулоқотда Қашқадарё вилоят “Ҳунарманд” уюшмаси, вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ёшлар иттифоқи раиси Ж.Ҳусанов, “Насаф Травель” компанияси ёшлар иттифоқи раиси Ж.Пўлатов, Қарши шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, “Cotton road” қўшма корхонаси, вилоят “Сувоқова” ДУК ҳамда “Қашқадарёбозорсавдо” уюшмасида фаолият кўрсатиб келаётган ёшлар вакиллари Ёшлар масалаларига оид ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.