Жорий йилнинг 30 июль-3 август кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшмаси ташкилотлари ҳисобчилари ва ғазначиларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курси ташкил этилди.
Тингловчилар бир ҳафта давомида тегишли соҳа мутахассислари ҳамда маърузачилар томонидан амалга оширилган маъруза ва амалий машғулотлар орқали ўз билим ва кўникмаларини ошириш имконига эга бўлишди.
Жумладан, ўқув курси давомида маърузачилар томонидан “Касаба уюшмалари ташкилотларида электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш”, “Ижтимоий суғурта маблағларидан мақсадли фойдаланиш ҳамда йўлланмаларни тақсимлаш тартиби тўғрисида”, “Касаба уюшмаси ташкилотларида бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, касаба уюшма бюджети ҳисобидан санаторий йўлланмаларини бериш тартиблари” ҳамда “Касаба уюшма бюджети маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ва молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби” каби мавзуларда маърузалар қилинди.
Шунингдек. Ўқув курси давомида тингловчилар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди.