Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатни амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг 2 бандига кўра касаба уюшмалари ташкилотлари ҳудудий бирлашмалари ва Республика кенгашларининг раисиларининг ҳар ойда камида бир марта ёшлар билан очиқ мулоқотлар ўтказиб боришини ташкил этиш белгиланган бўлиб, ушбу банди ижросини таъминлаш мақсадида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар кенгаши қарашли “Наманган момиқ сочиқлари” МЧЖда фаолият олиб бораётган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Очиқ мулоқот жараёнларида Бирлашманинг ёшлар масалалари бўйича раиси маслаҳатчиси А.Акрамов, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчиси Қ.Мавланов ҳамда шаҳар кенгаши раиси Г.Казакбаевлар иштирок этиб, бошланғич ташкилотларнинг ёш ҳодимларининг ҳаётий ва касбий муаммолари билан ўртоқлашишди. Ёш ишчи-ҳодимларни қизиқтирган савол ва таклифларга атрофлича жавоб беришди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 17 августдаги “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар бирлашмаси фаолиятини қўллаб қувватлаш борасидаги ташкилий чора-талбирлар тўғрисида” ги 8-33 сонли қарори ижроси бўйича ёшлар ўртасида «Биз бугун қандай ишларни амалга оширдик»? ёшларни ижтимоий- иқтисодий манфаатларини таъминлаш борасида яна қандай ишларни амалга оширмоғимиз керак» – деган саволга жавоб излаб ёшлар ўртасида бир қатор мадани оммавий тадбирларни амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси халқ усталари, ҳунармандлари, мусаввирлари “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда Наманган шаҳар кенгаши томонидан Наманган шаҳар «Қадамжо» маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Муяссарбегим” Уста шогирд мактабида фаолият кўрсатаётган ёш ҳунармандлар ўртасида «Қизлар давраси» кўрик танлови ўтказилди. Кўрик танловда 7 нафар ёш ҳунарманд қизларимиз 5 та шарт бўйича беллашдилар. Ғолиб қизлар шаҳар кенгаши томонидан тақдирланди, “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Икромжон Каримов томонидан 7 нафар ёш хунармандларга қўшимча касб ҳунарга йўналтириш бўйича сертификат берилди.
Ҳаммамизга маълумки Президентимиз томонидан хар бир йил ўзига хос ном билан аталиб юртимизда янги хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Бу номланиш ортида миллионлаб инсонлар манфаати, оилалар химояси, қарияларни иззат хурмати, оналар эзози, ёшлар камолоти, махала ободончилиги ва юртимиз тинчлиги, тотувлиги кўзга тутилгани бежиз эмас. Шахарнинг барча бошлангич ташкилотларда ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш, ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида “Маънавият соатлари”да “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида маърузалар олиб борилмоқда.