Ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишда касаба уюшмаларининг муҳим ўрнини белгилаш мақсадида тегишли ташкилотлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат муносабатлари бўйича 2018-2020 йилларга мўлжалланган тармоқ келишувлари қабул қилинди.
Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси тармоғи тассаруфидаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Амударётех» хорижий корхонасида ишловчи ёш ходимлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Давра суҳбатида Ёшларга оид Давлат сиёсатининг амалга оширилишида, жамоа шартномалари асосида ёшларга берилаётган имтиёзлар, ёшларнинг меҳнат қонунчилигига доир ҳуқуқий саводхонлигини ошириш юзасидан тарғибот-ташқиқот ишларини олиб бориш, уларнинг бандлигини таъминлаш, спорт-соғломлаштириш ишлари ва китобхонлик маданиятини шакллантириш, тадбиркорлик билан шуғилланиш истагини билдирган ёшларга имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш, янги ишга жойлашган ёшлар учун меҳнат дафтарчаларининг юритилиши, ёшларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқтан ўтказилишини, махсус кийим-бош ва пойавзал, якка тартибдаги ҳимоя воситалари, даволаш профилактика озиқ-овқатлари билан таминлаш, ёш ходимларга иш ҳақининг вақтида бериб борилиши, мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган этибор айниқса уюшмаган ёшларни қамраб олишда амалга оширилаётган ишлар мазмун моҳиятини тушинтиришга эришилди.