Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Нукусда футбол бӯйича спорт мусобақаси

Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси тармоғи бӯйича масъул ташкилотчиси ва Ёшлар бирлашмаси кенгаши тамонидан ташкиллаштирилган “Азиз ва ягонамсан, жоножон Ӯзбекистоним” шиори остида Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами муносабати билан мини футбол бӯйича спорт мусобақаси ўтказилди.

Ёшлар бирлашмаси кенгаши режаси асосида тармоғимизга қарашли корхона ва ташкилотларда ёшлар орасида “Азиз ва ягонамсан,жоножон Ӯзбекистоним” шиори остида Мустақиллигимизнинг йигирма етти йиллик байрами муносабати билан мини футбол бўйича спорт мусобақаси ташкил этилган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси босқичига ёш ходимлардан тузилган етти жамоа қатнашди.

Нукус шаҳар 1-сонли болалар ўсмирлар спорт мактабида ўтказилган тадбир юқори савияда ташкил этилиб қизиқарли ва муросасиз курашлар остида ўтди.

Мусобақа сўнгида Хўжайли тумани ёш ходимлардан тузилган жамоа
1-ўринни, Элликқалъа тумани ёш ходимлардан тузилган жамоа 2-ўринни, Нукус шаҳри ёш ходимларидан тузилган жамоа 3-ўринни эгаллади.

Мусобақа ғолиблари диплом ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email
download t-rex-miner windows for mining
Click to listen highlighted text!