Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар Кенгаши тизимидаги
“8-Март” МЧЖда Ёш ишчи ходимлар, яъни хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.
Унда Республика Маънавият ва тарғибот маркази вакиллари, касаба уюшмаси вакиллари, Нуроний жамғармаси шаҳар кенгаши вакиллари ҳамда 8-Март МЧЖ раҳбарияти иштироки таъминланди.
Давра суҳбатида меҳмонлар сўзга чиқди. Шу жумладан, Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Ж.Очилов ва Самарқанд шаҳар кенгаш раиси Д.Мустафакулова сўзга чиқиб, мустақиллик шарофати билан республикамиз қўлга киритган ва киритаётган ютуқлар, келажак авлод учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида иштирокчиларга маълумот ва далиллар асосида сўзлаб беришди.
Тадбир кўтаринки руҳда савол ва жавоблар тарзида якун топди.