Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

“Спорт – саломатлик гарови” шиори остида ”Мини футбол” спорт мусобоқаси ўтказилди

Самарқанд шаҳар кенгашининг тармоқ тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ёш ишчи ва ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортга бўлган қизиқишларини ошириш билан бирга уларни  спорт мусобоқаларига иштирокини таъминлаш борасида жамоалар ўртасида дўстона муҳитни яратиш уларни бирлаштириш учун спортнинг “Мини футбол” турнирини турли касб  эгаллари билан бирга ўтказиш орқали спорт мусобоқасини ташкиллаштириш борасида  Самарқанд шаҳар кенгаши томонидан бир қанча амалий ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳрида жойлашган махсус футбол мактаб интернатида 2018 йил 16-август куни “Спорт –саломатлик гарови” шиори остида жамоалар ўртасида “Мини футбол” мусобақаси ўтказилди.Тадбирни ўтказиш учун касаба уюшмаси шаҳар кенгаши Вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Вилоят Футбол Федерациясининг тажрибали мураббийлари ва ҳакамлари ҳамда тез тиббий ходимлари, ички ишлар ходимлари жалб этилди.

Ёшлар ўртасида ўтказилган “Мини футбол” мусобоқасини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида, мусобоқа ғолиблари учун махсус кубок, 1,2,3 ўрин совриндорлари учун медаллар ва барча жамоа иштирокчиларига қимматбаҳо совғалар ташкиллаштирилди ва улар эгаларига топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!