Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Хоразмда ёшлар билан мулоқот

Жорий йилнинг 11 август куни “BAHMAL GRUPP” тармоғига қарашли 7 та “Урганч Бахмал”, “Хоразм ипаги”, “SMART-TEKS”,  “SMART-INVEST”, “URGANCH-TEKS”, “URGANCH-POLIMER”, “BAHMAL-HOME” масъулияти чекланган жамиятларида ишлаётган ёш ходимлар билан Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг масъул ташкилотчиси Б.Ибрагимовнинг мулоқати ўтказилди.

 Мулоқот шаклида бўлиб ўтган йиғилишда ташкилотлардан 100 нафарга яқин ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Мулоқот “Касаба уюшмалари ва иш берувчи ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни кенгроқ ёритишда ёшларнинг роли” мувзусига бағишланди.

Бўлиб ўтган мулоқотда Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.Исмаилов иштирок этди.

Кун тартибидаги масала юзасидан мулоқотдаги ёшлар ўз фикрларини билдирдилар. Мулоқот савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.

Мулоқот якунида корхона ва касаба уюшма ташкилотларида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ ёшлар фахрий ёрлик ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!