Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан ёш ходимларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг мини футбол тури бўйича Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар кенгаши кубоги турнири ўтказилди.
Корхона, ташкилот ва таълим муассасаларининг 100 нафарга яқин ходимларидан иборат 7 та, яъни Урганч политехника ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи, Урганч шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби, Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, “Урганч махсус санитар транс” корхонаси, Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси, “Хоразм иссиқлик манбаи” корхонаси, “Хоразм кўмир етказувчи” корхонаси жамоалари ўртасида бўлиб ўтди.
Бўлиб ўтган қизғин баҳслар натижасига кўра Урганч шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби жамоаси 3-ўринни, финал босқичларида эса Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ва Урганч политехника ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежи жамоалари куч синашиб 5:3 ҳисоби қайд этилди.
Ғолиб жамоалар ва иштирокчилар вилоят бўйича масъул ташкилотчи Б.Ибрагимов томонидан қимматбахо совғалар, диплом, фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.