Андижон вилоятидаги корхона ва ташкилотларнинг меҳнат жамоаларида ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларнинг меҳнат муносабатларига оид билимларини ошириш, меҳнат муҳофазаси ҳамда соғлом турмуш тарзига амал қилишларини тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгашига қарашли ширинлик ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи “Истанбул лаззат” ва автомобил эҳтиёт қисмларини етказиб берувчи “Водий олтин куз” масъулияти чекланган жамиятлари ишчи ходими билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Тадбир давомида меҳнат жамоасида хизмат қилаётган бир гуруҳ фаол ёшлар тармоқ касаба уюшмаси Андижон шаҳар Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.