Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Аъзоликка жалб этилаяпти

Нодавлат секторларда ишлаётган ходимларни касаба уюшма аъзолигига жалб этиш, авваламбор, уларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилади. Шу боисдан ҳам ушбу йўналишда муайян ишлар амалга оширилмоқда. Соҳа вакилларининг саъй-ҳаракати ўлароқ, Навоий шаҳрида жойлашган “Навоийпенобетон” ҳамда “Имкон премиум авто ойл”  масъулияти чекланган  жамиятларида ҳам касаба уюшма қўмитаси ташкил этилди. Айни пайтда вакиллик органи ўз фаолиятини уюшқоқлик билан олиб бормоқда.

Жорий йилнинг 7 август санасида мазкур корхоналарга Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Навоий шаҳар кенгаши раиси Н.Холмаматова ва вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мутахассиси Н.Юлдошевалар ташриф буюриб, корхона меҳнат жамоаси билан аъзолик афзалликлари тўғрисида суҳбат ўтказди ва шу ернинг ўзидаёқ ишчи-ходимларга аъзолик билетларини топширди. 13 нафар ходим ишлайдиган мазкур корхонада бир овоздан касаба уюшма қўмитаси раиси этиб И.Бахриддинов сайланди.

Шунингдек, Навоий шаҳридаги “Имкон премиум авто ойл” масъулияти чекланган жамиятида ҳам худди шундай тадбир бўлиб ўтди.

– 20 нафар ходим ишлайдиган мазкур корхона ҳам энди касаба уюшма аъзосига айланди, – дейди янги сайланган касаба уюшма қўмитаси раиси М.Бобонов. – Корхонамиз, асосан, автотранспорт воситаларини ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлайди. Аҳамиятли жиҳати, тармоқ касаба уюшмаси вакилларининг тарғиботидан сўнг ходимлар аъзоликнинг афзалликлари, жамоа шартномаси аҳамияти ҳамда меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган имтиёзлар билан яқиндан танишишди ва энг қувонарлиси 20 нафар ходимнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари касаба уюшмаси томонидан ҳимояга олинди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!