Бугунги кунда касаба уюшмалари фаолияти янги босқичга чиқди.
2017 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ўртасида имзоланган меморандум натижасида, бугунги кунда Ўзбекистон касаба уюшмаларининг Ёшлар бирлашмаси ўз фаоляитини жаддал тарзда олиб бормоқда.
Ёшлар орасида касаба уюшмасининг фаолиятини хис қилишлари ва Ёшлар бирлашмасининг қуйи ташкилотларини шакллантириш мақсадида
22 сентябрь 2018 йил куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида касаба уюшмаси раиси билан учрашув ташкил қилинди. Йиғилиш норасмий тарзда, очиқ давра сухбати шаклида бўлди.
Ушбу учрашувда: Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари ва Ёшлар бирлашмаси раиси Алишер ака, Ўзбекистон исътемол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилоти ходимлари касаба уюшмалари Миробод туман Кенгаши раиси Шахло Имомова, Ўзбекистон исътемол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилоти ходимлари касаба уюшмалари Ёшлар бирлашмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Жамшид Закиров ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида касаба уюшмаси раиси Абдужаббор Хушбаков, ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти Азимов Азимжон иштирок этдилар.
Кун масаласи сифатида, Ўзбекистон исътемол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилоти ходимлари касаба уюшмалари Ёшлар бирлашмасининг бошланғич ташкилотини ташкил қилиш. Ёш ўқитувчи ва мутахассис ходиларнинг Ёшлар билан ишлаш комиссиясини ташкил қилиш ва Талабалар касаба уюшмасини ташкил қилиш масаласи мухокама қилинди.
Ушбу масалалар олий ўқув муассаси етакчи ва фаолллари томонидан ижобий қабул қилинди ва талабар касаба уюшмасини ташкил қилиш қўллаб қувватланди.
Давра сухбатидан сўнг, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти факультети етакчиларига семинар тренинг ташкил қилинди. Семинар – тренингни Ўзбекистон исътемол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилоти ходимлари касаба уюшмалари Ёшлар бирлашмаси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Жамшид Закиров олиб борди. Семинар тренингда Касаба уюшмалари тарихи, фаолияти ва ишлаш принциплари тушунтирилиб ўтти. Касаба уюшмаларининг лойихалари ва ёшларга бериладаган имконятлар хақида, шу билан бирга етакчиларнинг кўникмалари синовдан ўтказилди. Ёшлар бирлашмасининг фаолияти ва ташкилий тузилмаси билан факультеть етакчилар танишдилар. Уларни бўлажак касаба уюшмаси фаоли сифатида етакчилик махорати, ишонтира олиш қобиляти ва инсонларни психологик холатини кўра билиш кўникмалари ўргатилди.
Факультет етакчиларини энг қийнаётган ижтимоий химоя масалаларига ечим йўлларини билиб олганлари, уларда касаба уюшмалари фаолияти ва Ёшлар бирлашмасини фаолиятидан қониқиш хосил қилдилар.
Семинар тренинг якунига кўра, барча талабаларга ушбу маълумотларни етказиш жадвалини тузишга келишилди. Белгаланган вазифа, хар бир талабада касаба уюшмалари хақида тўлиқ малумотларни шакллантириш ва улар орасида Ёшлар бирлашмасини тарғиб қилишга келишиб олинди.