Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Урганч шаҳар Кенгаши томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида Республика Ёшлар маркази Хоразм вилояти бўлими ёш ходимлари, “Камолот ёшлар кўли” МЧЖ ходимлари, “Хоразм ипак тола” МЧЖ ходимларидан иборат бир гуруҳ ёшларнинг қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилди.
Ушбу мақсадда иш берувчи маблағларидан 2 млн. 600 минг сўм, касаба уюшма маблағидан 1 млн. 300 минг сўм маблағ ажратилди.