Корхона ва ташкилотлар меҳнат жамоаси ва улар оила аъзоларининг мазмунли дам олишини таъминлаш ҳамда ички туризмни ташкил этиш касаба уюшмаларининг вазифаси.
Яқинда “FRESH STAYL” МЧЖ бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан “Касаба сайр” шўъба корхонаси орқали Самарқанд шаҳрига бир кунлик саёҳат ташкил этилди. Саёҳат касаба уюшма ташкилоти томонидан амалга оширилиб 40 нафар ишчи–ходимлар тарихий обидаларга зиёрат қилдилар.
Ташкил этилган саёҳат ходимлар ва уларнинг оила аъзоларида катта тассуротлар қолдирди.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Давлатимиз раҳбарининг “2018 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ берилган байрам кунлари барча юртдошларимизнинг оилавий ҳамда жамоавий саёҳатларга чиқишлари ҳамда мароқли дам олишлари учун катта имкониятлар яратди.