Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

«Jizzakh Textile» хорижий корхонасида янги ип калава цехи ишга туширилди

Жиззах шаҳридаги “Jizzax textile” маъсулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхонада бугунги кунда 780 га яқин ишчи ходимлар меҳнат қилишади. Ишловчиларни қарийиб 70 фоизидан ортиғи ёшларни ташкил қиладиган ушбу корхонада Давлат дастурига асосан, янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида корхонда янги 155 нафар ходимга мўлжалланган янги ип калава ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди. Цехга асосан, Европанинг еткачи давлатларидан бири бўлган Германияда ишлаб чиқарилган юқори технологиялари асосида автоматик тарзда ишловчи “Blendomat BO-A2300/35M” маркали ип йигирув машина ва ускуналари олиб келиб ўратилди. Ушбу технологиялар учун корхона 8000,0 минг евро миқдорида маблағ ажратилди. Ушубу маблағ имтиёзли банк кредитлари асосида 7 йил муддатга ДАТ “Асака банк” Жиззах вилоят филиали томонидан тақдим этилди.

Ушбу цех ишга тушиши муносабати билан Жиззах шаҳри ва Ш.Рашидов туманидан коллеж битирган ва бугунги кунда ишсиз юрган 155 нафар ёш йигит қизлар ишга олинди. Цехнинг ўзида бевосита ошхона, кийиниш, ювиниш хонлари, ҳожатхона ва аёллар учун гигена хоналари ташкил этилган.

Цех очилиш маросими тугаганида кейин, цехда янги иш бошлаган ишчи ходимлар учун бевосита цехнинг ўзида Жиззах вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси кенгаши техника хавфсизлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими мудири И.Жабборов, Жиззах вилоят тармоқ масъул ташкилотчиси М.Қулбоев, Жиззах шаҳар тармоқ кенгаши раиси К.Ҳақбердиевлар  билан биргаликда цех ишчи ходимларига амалий семинар ташкил этилди. Семинар давомида ишчи ходимларга иш жараёнида амал қилинадиган хавфсизлик чораларига эътибор қаратиши айтиб ўтилди. Цех ишчи ходимларидан тушган саволларга жавоб берилди ҳамда цех ишчи ходимларига бевосита иш жараёнида техника хавфсизлигига амал қилиш бўйича тушунтиришлар берилди.

 

 

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!