БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йилдаги Қарорига асосан, ҳар йили 3 декабрь куни “Халқаро ногиронлар куни” сифатида бутун дунёда кенг нишонланади. Жумладан Зангиота туманида ҳам кемтик қалбларни шод этиш мақсадида “Мамлакат саховат” МЧЖ тантаналар уйида туман ҳокимлиги раҳнамолигида тадбир ўтказилди. Тадбирда Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳам четда турмади. Жумладан тадбир дастурхони учун 1 000 000 сўм пул маблағи, иккита ногиронлар аравачаси ва 5 та қўлтиқтаёқ анжомлари ногиронларга тортиқ қилинди. Шу билан бирга биринчи гуруҳ ногиронлари бўлган икки ёшнинг никоҳ маросими ўтказилди ва уларга эсдалик совғалари топширилди.
Туман Кенгаши саломатлигида нуқсони мавжуд тумандошларимизнинг ҳамма билан тенг ҳуқуқлилик асосида турмуш кечиришлари учун имкон даражасида ўз ёрдамини бундан кейин ҳам давом эттираверади.