Наманган вилояти “Сувоқова” ДУК томонидан Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан Наманган вилоят “Сувоқова” Давлат унитар корхонаси тизимидаги шаҳар ва туман филиалларидан ташриф буюрган 12та жамоа иштирокида мини футбол мусобақаси ўтказилди.
Тадбирда Наманган вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Корабоев, Наманган вилояти “Сувоқова” ДУК директори А.Маматов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Акромов, касаба уюшмалари бирлашмаси Ижтимоий ҳимоя бўлими мутахассиси К.Содиқов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг Ижтимоий суғурта бўлими бошлиғи Д.Тухтабаев, Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган шаҳар раиси Г.Казакбаевалар иштирок этдилар.
Мусобақа якунларига кўра 1-ўринни Наманган шаҳар “Сувоқова” филиали жамоаси қўлга киритди. Шунингдек, мусобақа якунига кўра жамоалар “Энг мохир дарвозабон”, “Энг мохир тўпурар”, “Энг фаол ўйинчи”, “Энг тажрибали ўйинчи”, “Энг интизомли ўйинчи” номинациялари бўйича ҳам тақдирланди.
Ташкилотчилар томонидан иштирокчи жамоалар эсдалик совғалари ҳамда диплом билан тақдирландилар.