Жорий йилнинг 13-15 декабрь кунлари тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши масъул ходими Н.Гиясов Жиззах вилоятида жойлашган корхона ва ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида хизмат сафари уюштирилди.
Ўрганиш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун хизмат сафари давомида Шароф Рашидаов туман ободонлаштириш бошқармаси, Жиззах вилоят “Сувоқава” ДУК, “Жиззах текстиль” хорижий корхонаси, Дўстлик туман “Агро пилла” МЧЖ, Дўстлик туман ободонлаштириш бошқармаси, Пахтакор туман ободонлаштириш бошқармаси каби ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, янги корхона ва ташкилотларни касаба уюшмасига жалб этиш бўйича, 5та нодавлат ташкилотларига жумладан, “Hayotbek Textile” МЧЖ, “Paxtakor teks” МЧЖ, “Аziya Textile Industry” МЧЖларга янги касаба уюшма ташкилоти тузиш бўйича ташриф буюрилди.