Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13-декабрдаги
ПФ-5413 сонли фармонига асосан, 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар “Ватанпарварлик” ойлиги деб деб эълон қилинди.
Шу муносабат билан 2019 йил 11 январь куни тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги Нишон саноат энергетика касб-ҳунар коллежида ҳарбий қисмда шартнома асосида хизматни ўтаётганлар ва коллеж ўқувчилари жамоалари ўртасида “Ёшларга ватан туйғусини сингдириш” мавзусида савол-жавоб тарзида беллашув ўтказилди.
Беллашувда ҳар иккала жамоа ҳам ўзларининг билимдон эканликларини номойиш этдилар.
01404-ҳарбий қисмдан майор Маҳкамов Қосимжон Турдимович йиғилганларни 14 январь – “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27-йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни” байрами билан табриклаб, Президентимиз раҳномолигида Қуролли кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида армиямиздаги ахлоқий, руҳий-маънавий муҳитнинг янгиланиши, юрт посбонларини тарбиялаш, уларда Ватанга хизмат қилишдек муқаддас туйғуни шакллантириш жараёнига алоҳида эътибор қаратилётганлиги, бугун тақдирини Ватан ҳимоясига бағишлаган посбонларимиз тимсолида мардлик, жасорат, шижоат акс этаётганлиги тўғрисида гапирди.