Welcome to   Click to listen highlighted text! Welcome to

Ўқув курси ташкил этилди

Жорий йилнинг 28 январдан 1 февралга қадар Тошкент шаҳрида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Ўқув марказида Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари раислари малакасини ошириш бўйича ўқув курси ташкил этилди.

Тингловчилар бир ҳафта давомида тегишли соҳа мутахассислари ҳамда маърузачилар томонидан амалга оширилган маъруза ва амалий машғулотлар орқали ўз билим ва кўникмаларини ошириш имконига эга бўлишди.

Жумладан, ўқув курси давомида маърузачилар томонидан “Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш тўғрисида”, “Касаба уюшмаларида мурожаатлар билан ишлашнинг ҳуқуқий асослари”, “Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда касаба уюшмаларининг роли” каби мавзуларда маърузалар қилинди.

Шунингдек. Ўқув курси давомида тингловчилар Муқумий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театри ҳамда Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига ташриф буюришди.

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!