Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши XII-Раёсати йиғилиши бўлиб ўтди.
Раёсат кун тартибидан “Тармоқ касаба уюшмаси Сирдарё вилоятидаги бошланғич ташкилотларда касаба уюшма бюджети бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар юритилишининг олиб борилиши тўғрисида”, “Самарқанд вилоятидаги тармоқ тизимидаги корхоналарда касб касаллиги ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган профилактик ишлар, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларда шикастланганларга ва боқувчисини йўқотган оилаларга зарар пуллари тўланиши ҳолати тўғрисида”, “Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги корхоналарда маданий, оммавий ва спорт тадбирларининг ўтказилишининг аҳволи тўғрисида”ги масалалар ўрин олган бўлиб, кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тегишли худудлар бўйича масъул ташкилотчиларининг ҳам ҳисоботи тингланди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган Раёсат йиғилиши якунида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг тегишли худудлар бўйича масъул ташкилотчиларига вазифалар белгилаб берилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.