Мамлакатимиз корхона, ташкилот ва муассасаларида жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган умумий йиғилиш (конференция)лар давом этмоқда.
Хусусан, 2019 йил 13 февраль куни “Андижон шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси”да 2018 йил давомида жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаси конференцияси бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Истемол товарлари ишлаб чикариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси У.З.Мухамедов ва тармоқ касаба уюшмалари вакиллари ҳамда делегатлар иштирок этди.
Конференцияда мазкур корхона ва муассаса касаба уюшма қўмитаси раислари ҳамда иш берувчилар ходимлар олдида ҳисобот бердилар. Ҳисоботларда ёшлар ва хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш борасида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталинди.
“Андижон шахар хокимлиги Ободонлаштириш бошкармаси” меҳнат жамоаси конференциясида ижтимоий шерикларнинг ҳисоботлари делегатлар томонидан қониқарли дея топилди. Шунингдек, жамоа шартномасига ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга доир қўшимча имтиёзлар берилиши бўйича ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди ва тарафлар томонидан барча қўшимча ҳамда ўзгартишлар тасдиқланди.
Меҳнат жамоачи конференцияларида кун тартибидаги барча масалалар бўйича қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди. Ходимлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.