Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги Қарши шаҳар кенгаши “Сервис ва тадбиркорлик” касб-ҳунар коллежида 2019 йил 14 февралда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд куни муносабати билан “Бобур – шоир ва буюк саркарда”мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди.
Ушбу тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоки Қарши туман кенгашининг ижтимоий ҳимоя ва матбуот масалалари бўйича муовини Ш.Муродов, Мирмирон МФЙ раиси Т.Сафаров, коллеж ходимлари, талабалар жами 100 киши қатнашдилар.
Тадбир якунида иқтидорли талабаларга эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлар топширилди.