Бугун Самарқанд вилоятидаги меҳнат жамоаларида жисмоний тарбия ва спорт жамоалари шакллантирилиб, уларни оммавий спорт турларига кенг жалб қилинмоқда.
Иш берувчилар ва бошланғич касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот, акционерлик жамияти ходимларига спорт билан шуғулланишлари учун етарли шароитлар яратиш ҳамда янги спорт кийим бошлари ва анжомлар билан таъминлаш белгиланди.
Корхона, ташкилотларнинг ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, уларнинг оила аъзоларининг ишдан бўш вақтларида пиёда туристик походлар, велосипедларда сайр этиш, тоғли гўшаларда экскурсиялар ташкил этиш ва ўтказиш касаба уюшмалари ташкилотлари тақвим режалари белгиланиб олинди.
Самарқанд вилоятининг корхона, ташкилотларида ишловчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини олиб бориш режалаштирилди.
Самарқанд шаҳар истеъмол товарлари, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмаси шаҳар кенгаши, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тасарруфидаги жисмоний тарбия ва спорт соғломлаштириш бошқармаси унитар корхонасининг Самарқанд вилояти бўйича масъул ташкилотчиси, бошланғич ташкилот қўмитаси раиси Ботир Маҳмудов ташаббуси билан Самарқанд вилояти “Чой қадоқлаш” хорижий корхонаси ходимлари иштирокида ишлаб чиқариш гимнастикаси ўтказилди ва мунтазам спорт билан шуғулланишини ташкил этиш вазифа қилиб белгиланди. Самарқанд шаҳар хокимлиги ободонлаштириш бошқармаси касаба уюшмалари қўмитаси ташаббуси билан жорий йилнинг
9 феврал куни ишчи ходимлар ўртасида “Спорт- саломатлик гарови” шиори остида “Мини футбол” спорт мусобақаси ўтказилди.
Тадбир сўнгида мусобақа ғолиблари касаба уюшмаси қўмитаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.