Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашмаси қошидаги Хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси томонидан жорий йилнинг 12 февраль куни “Репродуктив саломатлик ва соғлом турмуш тарзи” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Давра суҳбатида Марказий консультатив-диагностик поликлиника шифокорлари Б.Шахмурова, Д.Мирзажонова ва Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раислари иштирок этдилар.
Хотин-қизлар билан ишлаш комиссия раиси Д.Исмаилова йиғилишни очиб, ўз сўзида Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ёшларимизни баркамол инсон қилиб тарбиялашга, хотин-қизларимизнинг оилавий ва ижтимоий мавқеиларини кўтаришга, улар олдида пайдо бўлаётган муаммоларни бартараф этишга йўналтирилган изчил сиёсат олиб борилаётганлигини қайд этди. Сўнгра бугунги учрашувда қўйилган мақсад ҳақида гапирди. Йиғилганларни тегишли саволлар билан таништирди ва уларни хотин-қизларга оид муаммолар бўйича мулоқотга чорлади.